"Рубин" - "Ростов". Карпин ниҳоят Шомуродовга ишонч билдирди

Бироздан сўнг  Россия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган "Рубин" ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади. Меҳмонлар устози Валерий Карпин бугунги ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини маълум қилди.

Ростов: Абаев, Сигурдссон, Вилюш, Паршивлюк, Ингасон, Гацкан, Сапета, Ионов, Байрамян, Юсупов, Шомуродов.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бугунги ўйинни бошланғия таркибда бошлайдиган бўлди. Қайд этиш жоиз, у сўнгги бор бундан 6 ўйин илгари "Ростов" сафида асосий таркибда майдонга тушган эди.

Маъулот учун, Шомуродов бу мавсум "Ростов" сафида жами 15 беллашувда майдонга тушди. 

Эслатиб ўтамиз, "Рубин" - "Ростов" ўйини Тошкент вақти билан соат 18.30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!