SPORTS.uz сайти ПФЛнинг йил якунларидаги айрим номинация ғолибларини маълум қилди
Ads

Бугун 18:00да Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси йиллик тақдирлаш маросимини ўтказади. Тадбирни Спорт телеканалида жонли эфирда намойиш қилади.

Маросимда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинади.

Энг яхши футзалчи

ПФЛнинг Pepsi учун соврини

ПФЛнинг МТРК учун соврини

Энг яхши ёш футболчи

Суперлигада мавсум тўпурари

Энг чиройли гол

Энг яхши аёл футболчи

Fair Play соврини

Энг яхши дарвозабон

Энг яхши мураббий

Энг яхши футболчи

Шунингдек, “Йил жасорати” ва “Йил ифтихори” деган совринлар ҳам бор, анча қизиқ. ПФЛ рамзий терма жамоаси ҳам эълон қилинади.

Маросимнинг иккинчи қисмида йил давомида энг яхши бўлган фан-клублар, йилнинг энг яхши матбуот хизмати, энг яхши маркетингчилар эълон қилинади. Шунингдек, 3 ижтимоий соврин ҳам бор. Уларнинг ҳар бирига Artel телевизорлари берилади. Akfa Medlina ҳам ўзининг 10 миллион сўмлик 3 та совғаси билан иштирок этади.

SPORTS.uz сайти қуйидаги номинациялари бўйича ўз тахминларини билдириб ўтди.

Энг яхши ёш футболчи – Остон Ўрунов “Навбаҳор”

Суперлигада мавсум тўпурари – Тиаго Безерра “Пахтакор”

Энг яхши дарвозабон – Элдор Суюнов “Пахтакор”

Энг яхши мураббий – Миржалол Қосимов “Бунёдкор”

Энг яхши бўлган фан-клублар – Суперлигадан “Навбаҳор”, Про-лидан “Андижон”

Энг яхши матбуот хизмати – “Пахтакор”

Энг яхши маркетингчилар – “Навбаҳор” маркетинги

Маълумот ўрнида, ғолиблар овоз бериш жараёни орқали аниқланади.