Сардор Рашидов ва ОФКнинг энг яхши футболчиси Али Мабхуд Тошкентга келади

Бир неча дақиқа олдин Малайзияда ОЧЛ-2018 ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон номидан иштирок этадиган “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” А, В ва С гуруҳларидан ўрин олишди.

Агар Шота Арвеладзе шогирдлари Қатардаги ўтиш ўйинида “Ал-Гарафа”ни мағлуб эта олишса, гуруҳ босқичига йўл олишади. Гуруҳ босқичида эса “шерлар” Сардор Рашидов фаолият олиб бораятган “Ал Жазира” билан куч синашишади.

Хабарингиз бор, БАА клуби сафида бир неча кун олдин ОФК томонинг йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Али Мабхуд тўп тепади. Шундай экан “Пахтакор” гуруҳ босқичига чиқа олса ушбу юлдузлар Тошкентга келади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!