Сервер Жепаров "Истиқлол” клуби билан шартнома имзолади

Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси ва «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг «Истиқлол» клубидан тиббий кўрикдан ўтиш учун Теҳрон шаҳрига ташриф буюрди.

Сервер Жепаров «Истиқлол» клубида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Тиббий кўрикни ўтказган мутахассислар ўзбекистонлик чарм тўп устасида ҳеч қандай касаллик аломатлари ёки асоратлари топилмаганини таъкидлади.

Бироз аввал эса, Эронинг «Истиқлол» клубида фаолият олиб борадиган ишончли манбанинг SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишича, Жепаров «Истиқлол» клуби билан 1.5 йиллик шартнома имзолади. Шартномага кўра футболчимиз "Истиқлол” клубидаги 1.5 йиллик фаолияти давомида мукофот пулларидан ташқари 500 минг АҚШ доллари миқдорида маош олади.


SPORTS.uz ахборот портали Сервер Жепаровга Эронда бошланаётган фаолиятида муваффақият тилайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!