
"Севилья" ўз уйида "Атлетик"ни кичик ҳисобда енгди
Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 25-тур учрашувлари давом эттирилди. Кеча шунингдек чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Севилья" ўз майдонида Бильбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилди.
Ғалабага кўпроқ ҳохиши бор бўлган андалусияликлар шу куни рақибларини мағлубиятга учратишни уддалашди. Аниқроғи, учрашувнинг 14-дақиқасида Иборра томонидан киритилган гол ўйин якунига қадар ягона бўлиб қолди. "Севилья" ўз майдонида "Атлетик"ни 1:0 ҳисобида енгди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Севилья" ўз очколари сонини 55тага етказиб олди ва пешқадам "Барселона" ва "Реал"ни таъқиб этишда давом этмоқда. "Атлетик" эса 38 очкоси билан 8-ўринда қолди.
«Севилья» – «Атлетик» – 1:0 (1:0)
Гол: Иборра 14.
Амалга оширилмаган пенальти: Йоветич 14 (вратарь).
«Севилья»: Рико, Мариано, Рами, Меркадо, Эскудеро, Корреа (Васкес 63), Насри, Краневиттер, Иборра, Йоветич (Бен-Йедер 78), Вьетто (Монтойя 78).
«Атлетик» Бильбао: Ирайсос, Боведа (Сусаета 69), Леке, Альварес, Этчейта, Сан Хосе, Эчебаррия (Итурраспе 61), Гарсия, Муньяин (Вильялибре 84), Уильямс, Саборит.
Огоҳлантиришлар: Йоветич 37, Мариано 69, Сусаета 70, Меркадо 75, Насри 84, Корреа 90+1, Этчейта 90+2, Краневиттер 90+2.
Комментарии