"Шанхай СИПГ" Исмоилов тўп тепадиган клубга мағлуб бўлди

Бугун Хитой Суперлигасида 8-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чанчунь Ятай” жамоаси ўз майдонида Одил Аҳмедов тўп тепадиган “Шанхай СИПГ” клубини қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Исмоилов ўйин қайдномасига киритилмади. Аҳмедов эса тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Мазкур ғалабадан сўнг “Чанчунь Ятай” жамғарган очколар сони 11 тага етди ва 7-ўринга кўтарилиб олди. Мавсум давомида илк бор мағлуб бўлган “Шанхай СИПГ”нинг жамғарган очколари сони эса 19 талигича қолди.

Хитой Суперлигаси. 8-тур

“Чанчунь Ятай” – “Шанхай СИПГ” 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!