Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида 28 апрель куни навбатдаги жангини ўтказади.

Бу ҳақда Шоҳжаҳон Sports.uz  мухбирига хабар қилди.

“Ва ниҳоят навбатдаги жангимнинг санаси аниқ бўлди. 28 апрель куни Нью Йоркда жанг ўтказаман. Ҳозирда менга ким рақиб бўлишини билмайман. Бироқ, тез кунда мен билан баҳслашадиган боксчининг номи аниқ бўлади.

Мен совринли мусобақда иштирок этмоқдаман. Шу сабабли ҳам, отам менга бу жангда ҳамроҳлик қилади. Насиб этса, бу беллашувда ҳам ғалаба қозонаман”, - дейди Шоҳжаҳон.

Sports.uz 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98