"Сити" ҳам Дракслер учун курашга қўшилди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерга қизиқиш билдира бошлади.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга қараганда “шаҳарликлар” 24 ёшли германиялик футболчини ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ушбу трансфер эса 60 млн еврога баҳоланмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Дракслер учун Каталонаянинг “Барселона” клуби ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дракслер жорий мавсум ПСЖ сафида жами 41та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!