"Спортинг" ҳимоячиси "Монако"га ўтиши мумкин

Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ҳимоячиси Маркос Акунья “Монако”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Le10sport.com тарқатган хабарга кўра Португалия гранди 27 ёшли аргентиналик футболчининг трансферини 15 млн еврога баҳоламоқда. Таъкидлаш керакки, унинг лиссабонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Акунья жорий мавсум Португалия чемпионатида жами 13та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!