“Суонси” футболчиси таътилда қўлини синдириб олди

“Суонси” клубининг етакчи футболчиси бўлган Фернандо Льоренте та`тил вақтида қўлини синдириб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

32 ёшли ҳужумчси Италияда велосипедда ҳаракатланаётганда йиқилиб тушган ва қўлини синдириб олган. Ушбу жароҳатга жарроҳлик амалиёти шарт эмас. Бироқ клуб ёзги тайёргарлик  режасига бироз ўзгартириш киритишига тўғри келади. Жамоа шифокорларининг тахминларига кўра, Фернандо 12 августда старт оладиган АПЛ биринчи турига қадар сафга қайтади.

Маълумот учун, испаниялик форвард якунланган мавсумда “Суонси” сафида АПЛда 33 та ўйинда иштирок этди ва 15 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!