Суперлигадаги илк хет-трикни "Қизилқум" футболчиси қайд этди

Бундан бироз олдин Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Жиззахдаги "Марказий" стадионда кечган қарама-қаршиликда навоийликлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

"Қизилқум" сафидаги ҳар уччала голни грузиялик Элгужа Григалашвили киритди. Эътиборлиси, бу Суперлигадаги илк хет-трик бўлди. Ҳозирга қадар ортда қолган 3 турнинг бирортасида ҳеч бир футболчи бир ўйинда 3 та гол киритишнинг уддасидан чиқмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!