Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Вадим Чемиртан

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз сафини тажрибали ҳужумчи билан тўлдирди.

2016 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини “Бухоро” жамоасида ўтказган молдовалик ҳужумчи Вадим Чемиртан кейинги фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан боғлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Чемиртан фаолияти мобайнида асосан Молдова клублари сафида тўп тепган. 29 ёшли ҳужумчи сўнгги мавсумларда ўз сермаҳсуллигини оширди. Натижада унинг ҳаракатларини Молдова миллий терма жамоаси мураббийлари ҳам эътиборсиз қолдирмай, 2016 йилдан бошлаб уни бош жамоага таклиф эта бошлашди.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми
: Вадим Чемиртан
Туғилган санаси: 21.07.1987
Фуқаролиги: Молдова
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 190 см
Вазни: 82 кг
Ўйнаган жамоалари:

Йил

Жамоа

Ў

Г

2005-2007

“Тирасполь”

39

4

2008-2010

“Динамо”

31

3

2010

“Академия”

5

0

2011

“Искра-Сталь”

7

0

2012

“Академия”

9

1

2012-2013

“Нистру”

18

5

2013-2014

“Костулени”

32

12

2014

“Верис”

4

0

2015-2016

“Динамо-Авто”

20

10

2016

“Дачия”

5

3

“Бухоро”

13

9

 

“Бухоро” янги мавсумда ОЧЛга ҳаракат қилади?!

Трансферлар. Бунёдкор молдовиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Вадим Чемиртан: "Бухоро"да қолиш-қолмаслигимни вақт кўрсатади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!