Терма жамоа аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди
Ads
Бугун эрта тонгда Тошкент - Истамбул - Анталия йўналишида Туркияга парвоз қилган делегациямиз аъзолари ҳозиргина манзилга етиб боришди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Терма жамоамиз аъзолари Анталиядаги "Cornelia Diamond" меҳмонхонасига жойлашишди. Эртадан Туркиядаги дастлабки машғулотлар бошланади.
 
Туркиядаги ўқув машғулот йиғинига қуйидаги футболчилар жалб қилинган:
 
Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров ("Локомотив")
Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Санжар Қувватов ("Насаф")
Жавоҳир Илёсов ("Металлург")
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец ("Пахтакор")
Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Достон Турсунов ("Нефтчи")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Олег Зотеев ("Локомотив")
Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")
Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)
Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)
Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор")
Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Азиз Турғунбаев ("Навбаҳор")
Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
Жасур Яхшибоев ("Пахтакор")
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Икром Алибоев ("Локомотив")
Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)
 
Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев ("Локомотив")
Сардор Рашидов ("Локомотив")
Иван Нагаев ("Қизилқум")
 
Футболчиларимиз 29 декабрга қадар Туркияда йиғин ўтказиб, кейин пойтахтимизга қайтиб келишади. 3 кундан кейин эса Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишади.
94c8654498f99b5dc4c4a579da33e603a10f66be
d22ffc450fff4cfb9d65d16cbe9b297253d3ed62