The Guardian нашри Равшан Эрматовни танимади (фото)

Жаҳонда ўз ўрнига эга халқаро нашрлардан бири ҳисобланган Британиянинг "The Guardian" нашри 2010 йилги Жаҳон чемпионатида 5 та ўйинни бошқарган ҳолда жаҳон рекордини қайд этган, Осиёда эса 4 маротаба «йилнинг энг яхши ҳаками» дея тан олинган ўзбекистонлик Равшан Эрматов таний олмади.

Гап шундаки, Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Австралия - Сурия учрашувини бошқарган ҳамюртимиз жароҳати сабаб ўз ўрнини Ильгиз Танташевга бўшатиб берган эди.

Экстра таймларда ҳакамлик қилган Танташев суриялик футболчи Маҳмуд ал Мавасни майдондан четлатган эди. Ўйинни онлайн тарзда трансляция қилган “The Guardian” нашри эса Илгиз Танташевни Равшан Эрматов билан адаштириб юборди (расмда).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!