Тите: Бразилия - ЖЧ-2018 фаворитларидан бири

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ўз жамоасини ЖЧ-2018 ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири деб айтди.

“Бизнинг жамоамиз  кўрсатаётган ўйинлари ва қайд этаётган натижалари билан мундиал фаворитларидан бири ҳисобланади.

Бразилия жаҳон чемпионлигини қўлга кирита оладими ёки йўқ, буни билмайман. Лекин, нима бўлган тақдирда ҳам мен ўз шогирдларим билан фаҳрланаман”, - дейди Тите.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси саралашнинг 18та учрашувида 41 очко тўплаб, 1-ўрин билан жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!