Тўрт мамлакат чемпиони футболни эрта тарк этди

 
Бразилиялик марказий ҳимоячи Алекс фаолиятини якунлашга қарор қилди. 34 ёшли футболчининг сўнгги клуби сифатида "Милан" тарихда қоладиган бўлди. Аслида бразилиялик чарм тўп устаси яна бир неча мавсум тўп суриш ниятида эди. Бироқ тиззасидан олган жароҳати туфайли футболни эрта тарк этди.
 
Профессионал фаолиятини "Сантос"да бошлаган Алекс ўз мамлакати чемпиони бўлишдан ташқари, "Челси"да Англия, ПСЖда Франция, ПСВда Нидерландия чемпионатлари олтин медалларини ҳам қўлга киритган.
 
Алекс марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, фаолияти давомида Бразилия, Англия, Франция ва Италия чемпионатларида жами 47 та гол урган. Бразилия терма жамоаси сафида 17 маротаба майдонга тушган ва 2007 йили Копа Америкада ғолиб чиққан.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!