"Тоттенхем” клуби Белгияда ҳам мағлуб бўлишни «уддалади»

 

Европа лигасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Гент” – “Тоттенхем” баҳси бироз аввал якунига етди ва бу қарама-қаршиликда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

АПЛнинг 25-туридан ўрин олган баҳсда “Ливерпул” клубига қаршилик кўрсата олмаган “шпурлар”, Белгияда ҳам бирор-бир ҳужумни голга айлантира олишмади. Ушбу мавсумда 28 маротаба “Тотенхем” сафида майдонга тушиб ўз дарвозасидан 22 бор тўп олиб чиққан франциялик дарвозабон Уго Льорис бу сафар ҳам ўз «анъанасига» содиқ қолди ва 58 дақиқа голни интиқлик билан кутиб ўтирган белгиялик мухлисларни жонига оро кирди.

59-дақиқада рақиб жамоа жарима майдонига ёриб кира олган “Гент” вакиллари “туманли албион” вакилларини осонликча доғда қолдира олишди. Ушбу гол ўйин сўнггига қадар ягоналигича қолди ва мезбонлар кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолишди. Бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 23 февраль оқшомида Лондондаги «Уайт Харт Лейн» стадионида бўлиб ўтади.

Гент (Бельгия) – Тоттенхэм (Англия) 1:0 (0:0)

Гол: 1:0 – 59 Пербе.

Гент: Калинич, Фоке, Митрович, Асаре (Гершон, 80), Жиго, Эсити, Сайеф, Миличевич, Деягере, Саймон (Калу, 74), Пербе (Кулибали, 75).

Тоттенҳэм: Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Уокер, Дембеле (Сон Хын Мин, 68), Ваньяма, Дайер, Алли, Сиссоко (Нкуду, 71), Уинкс (Эриксен, 80), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Уокер (54), Алли (74).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!