"Цементчи" - "УзДонгЖу". Превью

Эртага 3 сентябр куни Ўзбекистон биринчилигининг навбатдаги 23-тур баҳсларига старт берилади. Ушбу турни “Цементчи” жамоаси Қувасойда Шўрбулоқнинг “Уздонгжу” жамоасига қарши ўтказади. Қувасой клуби матбуот хизмати ушбу баҳснинг превьюсини тақдим этди.

Ўтган 22-тур учрашувларидан сўнг орада бир оз муддатли танафус юзага келди. Ва ушбу танафусдан айтиш мумкинки, хар иккала жамоа хам унумли фойдаландилар. Яъни, 30 август куни “Уздонгжу” “Андижонга” қарши ўртоқлик учрашувини ўтказган бўлса, “Цементчи” эса Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Бундан кўриниб турибдики, ҳар иккала жамоа ҳам бўлажак учрашувга жиддий тайёргарлик кўрганлар.

Шўрбулоқликлар раҳбарияти жамоада мавсум аввалида амалга оширган катта ўзгаришлари ўзини оқламади. Жамоага асосан ёш иқтидор эгаларини таклиф этиб, таркибни деярли барча маҳаллий ёш футболчилар билан тузиб чиққан эдилар.

Жамоанинг асосини 1996 йилдан 2000 йилгача бўлган футболчилар ташкил этган эди.
Жамоа аъзоларининг бир оз тажрибасизлиги каби бундай холат биринчи даврада ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

“Уздонгжу” биринчи даврада ўтказилган учрашувларда бор йўғи 10 очко йиғиб мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналарига тушиб кетди.

Шу сабаб жамоа раҳбарияти давралар оралиғида жамоа таркибини қайтадан ташкил этди. Жамоага бир қатор тажрибали ва ўтган мавсумларда “Уздонгжу”ни кучли жамоаалар қаторида бўлишига сабабчи бўлган собиқ футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. Жумладан Фехруз Салохиддинов ва Асрор Рахмоновлар. Бундан ташқари биринчи даврадан сўнг жамоамизни тарк этган Дилмурод Мамаюсупов ва “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасидан яна бир эски танишимиз Жўрабек Якубовлар шўрбулоқликлар таркибига бориб қўшилганлар.

“УзДонгЖу” хамда “Цементчи” жамоаларнинг учрашувлари тарихига назар ташласак ўзаро 9 бор тўқнаш келганига гувоҳ бўламиз.

Ўтказилган учрашувларда бир оз устунлик биз қувасойликлар томонда.

Яъни Шўрбулоқликлар 4 маротаба, “Цементчи” эса 5 маротаба зафар қучишган, тўплар нисбатига кўра хам "Цементчи" бир оз устунроқ - 13:12.

Мархамат ўзаро учрашувлар тарихи билан танишинг.

2006 йил
5-тур. 29 апрель (шанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи» (Қувасой) – 2:1.
Голлар:М. Махмудов (59)Х. Махмудов (89), -З. Қурбонов (19)

2006 йил
34-тур. 13 октябрь (жума)
«Цементчи» (Қувасой) –«УзДонгЖу» (Андижон)– 2:0.
Голлар:И.Зайлобиддинов (66 пен), А.Хакимов (69 пен)

2007 йил
1-тур. 27 март (сешанба)
«Цементчи» (Қувасой) – «УзДонгЖу» (Андижон)– 1:0
Гол:А.Хакимов (78)

38-тур. 6 ноябрь (сешанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи» (Қувасой) – 6:0.
Голлар:ҚАбдуқодиров (9 пен, 81),А.Иминов (10,21) С.Махмудов (19 автогол), Р.Рахмонов (61)

Биринчи босқич 11- тур. 19-май (сешанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи» (Қувасой) – 2:1.
Голлар: А.Тўхтасинов (17) Ф.Солохидинов (90) – Р.Мелибоев (77)

Биринчи босқич 12- тур. 26-май (сешанба)
«Цементчи» (Қувасой) –– «УзДонгЖу» (Андижон) 2:0.
Голлар: Ё.Акбаров (80, 86)

2016 Йил
12- тур. 29-май (якшанба)
«Цементчи» (Қувасой) – «УзДонгЖу» (Андижон) 0:1
Гол: Ислом Каримов

2016 Йил
25- тур. 10-сентябрь (якшанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) - «Цементчи» (Қувасой) 1:2
Гол: Ислом Каримов, Элёр Мамасолиев, Рахматилло Мелибоев

2017 Йил
14-тур учрашуви7 июнь. (чоршанба)
«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Цеметчи» (Қувасой) 0-4
Гол: Даврон Исоков (17),
Аббос Жумакулов (49)
Даврон Маматов (83),
Рахматилло Мелибоев (90)

Жамоаларнинг бу галги ўзаро тўқнашуви Эртага 3 сентябрь (якшанба) куни Қувасойнинг “Цементчи” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!