"Цементчи" "Нефтчи" билан назорат ўйини ўтказади

 

"Цементчи"ни иккинчи даврага жисмоний ва тактик жихатдан таёрлашга уринаётган мураббийлар бир қатор назорат учрашувларида футболчиларни кўрикдан ўтказишда давом этмоқдалар. Бу сафарги спарринг рақиб янада жиддий ва кучли жамоа сифатида шакилланаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидир. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Вадим Карленович Абрамов давралар оралиғида жамоага бир қатор янги футболчиларни жалб қилган. Худди шунингдек, “Цементчи” таркибида хам сезиларли ўзгаришларга қўл урилган. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, “Нефтчи” бош мураббийи Вадим Абрамов бошчилигидаги ушбу жамоага қарши қувасойликлар иккинчи бор назорат учрашувини ўтказмоқда. Дастлабки бахси бир ой аввал яъни июнда ўтказилган бўлиб ушбу бахсда Аббос Махситалиевнинг стандартдан киритган ягона голи эвазига "Қувасой" олий лига вакилларига 0:1 хисобида имкониятни бой берган эдилар. Шуни хам таъкидлаш лозимки ушбу учрашув Абрамовнинг “Нефтчи” бошқарувидаги илк учрашуви бўлган эди.

"Цементчи" - "Нефтчи" учрашуви 1 август Фарғона шахридаги марказий “Истиқлол” ўйингохида булиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!