Ўзбекистон биринчилигида юзага келган танаффусдан фойдаланган холда  Биринчи лига пешқадами Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси 11 июль куни Туркия давлатининг Анталия шахрига жўнаб кетган эдилар.

Жамоа аъзолари айтиш мумкинки, бир хафта давомида Ўрта ер денгизи сохилларида кўнгилдагидек дам олиб, ҳар доимгиданда юқори кайфият билан хордиқ чиқардилар. Жамоа аъзолари кеча ярим тунда Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Энди барча футболчилар эртага ўз клуб қароргохида йиғиладилар ва  иккинчи даврага тайёргарликни бошлайдилар. 

Йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказилиши ва жамоага бир қатор янги футболчилар таклиф этилиши режалаштирилган. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98