Тунис - Англия баҳсини колумбиялик ҳакам бошқариб борадиган бўлди

Хабарингиз бор шу кунларда Россияда футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра 18 июнь куни Волгоградда бўлиб ўтадиган Тунис – Англия баҳсини колумбиялик Вильмар Рольдан бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!