Бугун терма жамоа футболчилари мазкур йиғин олдидан тиббий текширувдан ўтишди.

Тиббий текширув қандай ўтгани ва унинг якунлари ҳақида миллий терма жамоа бош шифокори Аброр Пирриев гапириб берди.

"Туркия йиғини Осиё Кубоги олдидан сўнгги йиғин. Футболчилар 29 декабрь куни йиғинни тугатиб, кейин орадан уч кун ўтгандан кейин Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади. Шу сабабли катта мусобақа олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида хулосага эга бўлиш учун тиббий кўрик ташкил қилдик.

Айтиш керакки, терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг ҳолати яхши. Бу борада муаммолар йўқ. Бугунги текширувлар натижасига қараб ҳар бир футболчининг имкониятлари ҳақида алоҳида хулоса қиламиз. Кейин мазкур хулосадан келиб чиқиб, ушбу футболчига машғулотлар давомида қандай юкламалар бериш бўйича мураббийлар штаби қарор қабул қилади.

Шунингдек, бугунги тиббий текширувларнинг муҳимлиги яна шундаки, текширувлар натижасига қараб қайси футболчига мусобақа олдидан қандай ёндошиш бўйича ўзимиз учун маълоумотга эга бўлдик. Ана шу маълумотлар асосида йиғин давомида футболчиларни Осиё Кубогига тайёрлаб борамиз. Уларга қандай витаминларни қайси миқдорда бериш, машғулотлардан кейин тикланиш жараёнини қандай ўтказиш бўйича ҳам ўзимиз учун аниқ режа тузиб оламиз", - деб Аброр Пирриевнинг сўзларини келтириб ўтди ЎФА расмий сайти.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98