USM Holdings Limited вакили Бельгиянинг “Андерлехт” клуби атрофида тарқалган миш-мишлар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра Алишер Усмоновга бундай мурожаатлар доимий тарзда келиб тушади. “Андерлехт” клуби ҳам ана шулардан бири. Аммо, бу борада ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ. Усмонов ҳамон “Арсенал”нинг ашаддий мухлиси ва ушбу клубнинг акционери ҳисобланади.

Айтиш лозимки, бундан аввалроқ бир қатор ОАВлар россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов "Андерлехт" клубнинг бошқарув пакетини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатишган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98