“Uzbek Tigers” жамоасининг WSB VII мавсумидаги рақиблари маълум бўлди

Кеча, 30 ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Бутунжаҳон бокс сериясининг (WSB) навбатдаги VII мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Декабрь ойида мусобақага иштирок этувчи жамоаларга боксчилар танлаб олинади.

VII мавсум регламентига кўра, 12 жамоа 3 географик минтақа – Европа/Африка, Осиё ва Америкага бўлинган ҳолда беллашувларга киришади.

WSB CUP

“А” гуруҳи
1. Argentina Condors
2. Cuba Domadores (VI мавсум чемпиони)
3. Colombia Heroicos
4. Venezuela Caciques

“В” гуруҳи
1. Morocco Atlas Lions
2. Italia Thunder
3. France Boxing Team
4. British Lionhearts

“С” гуруҳи
1. Russian Boxing Team
2. China Dragons
3. Astana Arlans Kazakhstan
4. Uzbek Tigers

WSB VII season groups

Шундай қилиб, юқоридаги гуруҳ иштирокчилари ўзаро плей-офф йўлланмаси учун бир-бирлари билан тўқнаш келишади. Агар плей-оффда 5-5 ҳисобида дуранг қайд этилса, тай-брекка қуйидаги вазн тоифасидаги боксчилар жалб қилинади:

Чорак финал учун +91 кг вазндаги боксчилар;
Ярим финал ва финал учун 52 кг вазндаги боксчилари.

VII мавсумнинг илк беллашувлари февраль ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Плей-офф май ойидан бошланса, финал июнь ойига режалаштирилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумдан ўз иштирокини бошлаган “Uzbek Tigers” жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келган.

Бундан ташқари 4 июнь куни VI мавсум финал баҳсларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилган. “Ўзбекистон” спорт мажмуасидаги финал жангларида Кубаннинг “Cuba Domadores” жамоаси Буюк Британиянинг “British Lionhearts” жамоаси боксчиларини 9:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

WSB VII season chempions

Маълумот учун: WSB бутун дунёда 10 вазн тоифасида энг яхши ҳаваскор боксчилар ўртасида профессионал даражадаги мусобақа ҳисобланади. WSBнинг барча боксчиларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилади. Ҳар бир жангда ғолиблар профессионал боксдаги каби учта ҳакам томонидан қўйилган очколар бўйича аниқланади. Шунингдек, бунда нокаут, техник нокаут ёки рад этиш ҳам мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)