Вадим Абрамов: Жамоадан кетишим? Бўлиши мумкин. Буни мен ҳал қилмайман
Ads

Бир неча дақиқа олдин олий лига 21-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Таассуротлар албатта ижобий эмас. Мен «Бунёдкор»нинг ўйинини кучли демаган бўлардим. Лекин ақалли. Биз битта вазият ҳам ярата олмадик. Шундай экан, бунга нимадир изоҳ беролмайман.

Мавсумлар оралиғида яхши ўйин намойиш этгандик. Футболчилар ақалли хавфли вазиятларни ҳам ярата олишмаяпти. Улар тўпни олишяпти ва рақибга совға қилишяпти. Менга нима ёқмаяпти биласизми, биз футбол ўйнамаяпмиз.

Менинг жамоадан кетишим? Бўлиши мумкин, буни мен ҳал қилмайман.

Шоғуломовнинг вазифаси олдинга ўтиш ва рақибдан қочиб кетиш эди. У буни уддалади, аммо бир ўзи ажралиб қолди. Яъни унга керакли узатмалар етиб келмаяпти, - дейди Абрамов.