Вадим Абрамов: Мухлисларга қандай изоҳ беришга ҳам ҳайронман

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин борасида нима деб гапиришни ҳам билмайман. Мухлисларга қандай изоҳ беришга ҳайронман. Ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Бу борада вазиятлар яратдик. Аммо уларнинг барчасидан фойдалана олмадик. Гол урдик, бироқ яна дарвозани ишғол қилишимиз мумкин эди. Ярим ҳимоячиларимизнинг хатоси панд берди. Биз футбол ўйнамаяпмиз. Биз биринчи таймда нотўғри ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса бошқача ҳаракат қилдик. Чунки танаффусда кўрсатмалар бердим. Футболчилар майдонга ғалаба учун чиқишди, - дейди Абрамов.     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!