
Васкес: "Реал" "Бавария"дан кучлироқ эди ва шу сабабли ҳам ғалаба қозонди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Лукас Васкес кеча “Бавария”га (2:2) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ушбу ўйин қийин кечишини билган эдик. Чунки “Бавария” кучли жамоа, буни ушбу жамоа футболчилари ҳам исботлашди. Бироқ, умумий олганда биз рақибдан кучлироқ эдик ва шу сабабли ғалаба қозондик.
Бу ўйинда “Бавария”нинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Шу боис ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда яхши ўйнаб, вазиятлардан фойдаланишимиз кераак эди”, - дейди Васкес.
Эслатиб ўтамиз, Мюнхенда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Реал” икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида “Бавария”ни ортда қолдирди.
Комментарии