Венгерни Парижда кутишмоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби устози Арсен Венгернинг мавсум якунлангач “канонирлар” сафидан кетиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Тарқатилган маълумотларга кўра франциялик мутахассисни ўз ватанида кутишмоқда. Аниқроғи, ПСЖ ҳамон “Арсенал”дан янги шартнома кутаётган Венгерга таклиф билан чиққан.

Daily Star нашрининг хабар беришича парижликлар раҳбарияти жамоанинг айни дамдаги устози Унаи Эмерини истеъфога чиқармоқчи. Бунга ПСЖнинг ЕЧЛда “Барселона”га (6:1) шармандали мағлуб бўлгани ва Франция чемпионатидаги муваффақиятсизликлар асосий сабаб сифатида айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!