Вейналдум: Келгуси мавсум "Ливерпуль" янада кучаяди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум келгуси мавсум мерсисайдликларнинг юқори натижалар учун кураш олиб боришини айтди.

“Биз бу мавсумда йўл қўйган барча хатоларимиз устида ишлаймиз. Келгуси мавсумда биз янада кучлироқ бўламиз. Бу мавсум кўпчилик учун дарс бўлиши мумкин ва улар ҳам янги мавсумда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилишади. Айтиш лозимки, АПЛда ҳар бир рақиб ҳавфли. “Кристал Пэлас”га қандай ютқазганимизни кўрдингизми”, - дейди Вейналдум.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" премьер-лиганинг ортда қолган 36та тур натижаларига кўра 70 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!