Видаль Роббенга ўхшаб кетди ва Мессига ўхшаб қайтди

 

Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль мамлакат термаси ЖЧ–2018 турнирига чиқа олмаганидан сўнг халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилганди. Бироқ, “Бавария” футболчиси ўз фикридан қайтди.

“Ҳақиқий жангчи ҳеч қачон таслим бўлмайди. Тўғри, барча чилиликлар сингари мен ҳам хафаман ва афсусдаман! Орзуимиз амалга ошмади. Чили термаси жангчилардан иборат. Мен уларни ташлаб кетмайман. Мени терма жамоага чақиришса тезда етиб келаман”, – деди Артуро Видаль.

Голландия терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига чиқа олмагач, Арьен Роббен мамлакат термасидаги фаолиятига нуқта ясаганди. Артуро Видаль ҳам шундай қилди. Бироқ, чилилик ярим ҳимоячи Лионель Месси сингари ўз фикридан қайтди. Месси Америка Кубоги–2016 финалида Чилига ютқазгач, термадаги фаолиятини якунлади, кейин эса фикридан қайтди.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи Чили терма жамоаси сафида 95 та ўйинда майдонга тушиб,  23 та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!