“Вольфсбург” 23 ёшли етакчисини "ўз нархи"га пуллади

“Вольфсбург” яримҳимоячиси Юлиан Дракслер фаолиятини “Пари Сен-Жермен” клубида давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар тарқатишича, Германия терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси парижликлар билан шартноманинг барча бандлари  борасида келишиб олди.

Хабарда келтирилишича, Дракслер ПСЖ билан 4,5 йиллик келишувга имзо чекди ва шартнома баҳоси 36 миллион еврони ташкил этмоқда.

Қайд этиш жоиз, “бўрилар” 2015 йилда футболчининг “Шальке” худди шу нархга харид қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!