Хави фаолиятидаги 1000-ўйинида майдонга тушди

Айни дамда Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган Қатарнинг "Ал-Садд" ва Эроннинг “Персеполис” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.

Этиборлиси, қатарликлар сафида тўп сураётган афсонавий ярим ҳимоячи Хави учун ушбу учрашув профессионал футболчилик фаолиятидаги 1000-ўйин бўлиб тарихга кирди. Бу ҳақда Bleacher Report Football нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, 38 ёшли Хави ушбу учрашувларнинг 769 тасини “Барселона” сафида, 162 тасини Испания терма жамоаси сафида ва қолган  69тасида ҳозирги клубида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!