Хитой. Анзур Исмоилов тўп тепадиган клуб сафарда мағлуб бўлди

Бугун Хитой Суперлигасида 9-тур ўйинлари  давом  эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” клуби сафарда “Цзянсу Сайнти” жамоаси билан баҳс олиб борди.

Нанкин шаҳридаги “Олимпия” стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.  Исмоилов бу тур ҳам учрашув қайдномасига киритилмади.

Бугунги натижадан сўнг “Чангчунь Ятай” жамғарган очколар сони 11 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 13-ўринга тушиб кетишди.

Хитой Суперлигаси. 9-тур

“Цянсу Сайнти” – “Чангчунь Ятай” 2:0

Голлар: Алекс Тейшейра (32), Хуан Зичанг (90+3).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!