Яна икки афсона тўғрисида: Буффон ва Касилясларнинг ЕЧЛдаги натижалари

Бугун оқшом ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида “Ювентус” ва “Порту” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.  Эътиборлиси, мазкур қарама-қаршиликда жаҳоннинг энг яхши икки посбонлари – Икер Касильяс хамда Жанлуиджи Буффонлар  бир-бирига қарши баҳс юритади. Биз эса шу муносабат билан  бу икковлоннинг ЕЧЛдаги статистикасига э`тиборимизни қаратдик.

Мавзуга оид: Касильяс vs Буффон дуэли тарихи

1. Икер Касильяснинг ЕЧЛдаги дебюти у қадар омадли чиқмаган. 1999 йилнинг сентябрида Касильяс ЕЧЛда “Олимпиакос” жамоасига қарши ўйинда дебют қилади. Мазкур ўйинда Икер ўз дарвозасидан 3 бор тўп олиб чиқишга мажбур бўлган бўлсада, якунда “бланкослар” 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашади. Ўша мавсум якунида эса Касильяс ЕЧЛда гўлиб чиқади ва финалда ўйнаган энг ёш дарвозабон бўлади;

2. Буффон эса 1997/98 йилги мавсумда “Парма” сафида ЕЧЛда дебют қилади. Бу унинг “Ювентус” сафида ЕЧЛда иштирок этмаган ягона мавсуми эди;

3. ЕЧЛда 100 та ва ундан ошиқ ўйин ўтказган футболчилар сони 29 тани ташкил этади. Шулардан 5 нафари эса дарвозабонлардир. Бизнинг қаҳрамонларимиз Буффон ва Касильяс эса ЕЧЛда мос равишда 101 хамда 163 та ўйинда майдонга тушишган;

4. Касильяс 3 марта ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Бу борада Икер бошқа дарвозабонлар Виктор Вальдес(“Барселона”), “Рэй Клеменс(“Ливерпуль”), Зепп Маер(“Бавария”) ва Хейнц Стей (“Аякс”) билан бир қаторда туради. Умуман ЕЧЛда энг кўп ғолиб чиққан дарвозабон Хуан Алонсо(“Реал”)дир – 5 марта. Буффон эса клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақада бирор марта ғолиб чиқмаган. Аммо икки бор мазкур турнир финалида ўйнаган;

5. Касильяс ЕЧЛда 57 та ўйинни “қуруқ” ўтказган. Аммо буни фоизда акс эттирадиган бўлсак, тарози палласи Буффон тарафга оғиб кетади: 35 % - 42 %.

6. Касильяс жамолари Буффон билан ўзаро ўйинларнинг 6 тасида ғалаба қозонган бўлса, икки ўйинда кучлар тенг келган ва қолган 5 беллашувда Буффон жамоалари ғалаба қозонган (ғалаба деганда, пенальтилар сериясидаги ғалаба ҳам инобата олинган, муаллиф);

7. Бу икковлон ЕЧЛда фақатгина бир марта пенальтилар сериясида иштирок этишган. Касильяс 2011/12 йилги мавсум ярим финалида “Бавария”га қарши ўйинда Тони Кроос хамда Филипп Ламларнинг зарбаларини бартараф этган бўлсада, унинг жамоаси финалга чиқа олмайди. Ўз набватида Буффон ҳам 2003 йилги финал баҳсида “Милан” футболчилари томонидан йўлланган икки пенальтини бартараф этади. Бироқ унинг жамоаси 2:3 ҳисобида футбол “лотореяси”да ютқазиб қўяди;

8. Касильяснинг ЕЧЛдаги энг узоқ давом этган “қуруқ” серияси 476 дақиқа, Буффоники эса 559 дақиқани ташкил этар экан.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!