Японларга Иньеста керак эмас

CHERY AUTO

 

Tecno

Япониянинг “Виссел Кобе” клуби спорт директори Ацухиро Миура жамоанинг “Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньестага қизиқиш билдираётганлиги борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Мен ҳайронман. Мен бу борада ҳеч нима эшитмадим. Тўғрисими айтсам, бундай сумма мен учун реал нарса эмас.

Агарда, Иньеста ҳақиқатдан ҳам бизга келса,  ажойиб бўлар эди. Бироқ бу реал воқелик эмас”, – деб айтиб ўтди спорт директор.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Иньеста ёзда япон клуби сафига бориб қўшилиши ва жамоа билан 3 йиллик шартнома имзолаши борасида хабарлар тарқалган эди. Унинг бу  орадаги йиллик маоши эса 30 млн еврони ташкил этиши айтилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию