Ёзда Манчестерга олиб келинадиган футболчилар номи ошкор бўлди

 

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасида барқарор натижа кўрсатолмаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти испаниялик мутахассисга ишонч билдиришда давом этади. Клуб хўжайини Шайх Мансур Гвардиолага ёзда таркибни кучайтириш учун 285 миллион евро миқдорида маблағ ажратишга ваъда берди.

Ўтган йилги ёзги трансфер вақтида 170 миллион еврога ўйинчи олган Хосеп Гвардиола бу йил “Манчестер Сити”га таклиф қилинадиган футболчилар рўйхатини ҳам тузиб чиқди. Бош мураббийнинг рўйхатидан Алексис Санчес, Пьер-Эмерик Обамеянг, Коке ва Виржил ван Дейк ўрин олган.

Шунингдек, жамоа моҳир дарвозабонга ҳам эҳтиёж сезмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!