
Зидан ёзда 8 нафар шогирди билан хайрлашишга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан мавсум якунлангач ўзининг саккиз нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр.
Бир қатор испан нашрларининг ёзишича франциялик мутахассис ёзда Кейлор Навас, Тео Эрнандес, Ашраф Хакими, Маркос Льоренте, Дани Себальос, Матео Ковачич, Гарет Бэйл ҳамда Борха Майоральларнинг трансферга қўйилишига қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Иско “Манчестер Сити”га, Роналду эса “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Комментарии