Зиданда “бош оғриқлар” сони ошмоқда

“Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас Мадридга Коста-Рика терма жамоаси ихтиёридан жароҳат билан қайтиб келди. Бу ҳақда “Аs” нашри хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, Навас Ла Лига 8-туридан ўрин олган “Хетафе”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Бундан ташқари, Зинедин Зидан 30 ёшли кипернинг хизматларидан ЕЧЛ 3-турида “Тоттенхэм”га қарши баҳсда ҳам фойдалана олмаслиги мумкин.

Қайд этиш жоиз, “Реал”да айни вақтда Марсело, Карвахаль, Бензема сингари асосий таркиб футболчилари ҳам жароҳатларини даволатиш билан бандлар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!