A Про-лига. Бугун 2-тур учрашувлари старт олади

Бугун А Про-лиганинг 2-тур учрашувлари старт олади. 

16:00. "Хоразм" - "Шердор"

Турнинг қизиқарли баҳсларидан бири бўлиши кутилмоқда. "Хоразм" дастлабки учрашувда сафарда "Нефтчи" устидан ғалаба қозонган эди. "Шердор" эса аксинча ўз майдонида "Машъал"га ютқазиб қўйди.

Шу боис мазкур ўйин қизиқарли тарзда ўтиши кутилмоқда. Самарқандликларнинг бу мавсумда олдиларига қўйган мақсадлари катта. Бахтиёр Саттаров шогирдлари дастлабки турдаги мағлубият учун Хоразмдаги баҳсда ютишлари керак бўлади.

16:00. "Истиқлол" - "Нефтчи"

Навбатдаги Фарғона дербиси. Дейлик, 2-турнинг марказий ўйини. Аввалги турда "Истиқлол" меҳмонда "Ифтихор"га қарши дербида иштирок этганди. Бу гал уларни жуда ҳам кучли жамоага қарши ўйин кутмоқда. Баҳром Ҳайдаров жамоаси дастлабки турдаги мағлубиятдан сўнг "Истиқлол"га қарши баҳсда ғалаба қозонишлари талаб қилади. Ўз навбатида "Истиқлол" ҳам ўз майдонидаги дастлабки учрашувда зафар қучишга ҳаракат қилади.

16:15. "Оқ-тепа" - "Машъал"

Тошкентда қизиқарли баҳс кечади. Аввалги турда "Оқ-тепа" айнан Қашқадарёнинг бошқа бир жамоасига имкониятни бой берган эди. "Машъал" эса сафарда ўта қийин ғалаба билан ортга қайтганди. Хуллас, "Оқ-тепа" ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун ҳаракат қилади.

16:30. "Шўртан" - "Ифтихор"

Ғузорликлар аввалги турда ҳам ўз майдонида тўп сурган эди . Сергей Ковшов жамоаси 2-турда "Ифтихор"га қарши қизиқарли ўйинда иштирок этади. Фарғоналиклар ҳам 1-тур доирасида "Истиқлол"дан учралган мағлубият учун курашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!