А Серия. Буффоннинг сўнгги ўйинида
Ads

Ҳозиргина Италия А Серияси 38-туридан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Верона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Жанлуиджи Буффоннинг “кекса синора” сафидаги сўнгги ўйинида туринликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Буффоннинг ўзи эса 63-дақиқада мухлислар олқиши остида майдонни тарк этди.

Италия А Серияси. 38-тур

Ювентус – Верона 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 49 Ругани, 2:0 – 52 Пьянич, 2:1 – 76 Черчи.

Ювентус – Буффон (Пинсольо, 63), Бардзальи, Алекс Сандро, Лихтштайнер, Ругани, Маркизио, Пьянич, Стураро (Бентанкур, 44), Дуглас Коста (Игуаин, 66), Дибала, Манджукич.

Верона – Николас, Феррари, Караччоло (Беарзотти, 46), Супреан, Фарес, Ааронс (Сукулини, 62), Ромуло, Данци, Фоссати, Ридер Матос (Петкович, 81), Черчи.

Огоҳлантиришлар: Фарес (51), Фоссати (58).