А Серия грандлари
Ads

"Интер" ва "Рома" клублари "Челси" ҳимоячиси Гари Кэйхилл учун курашга қўшилишди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра А Серия грандлари 33 ёшли англиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишга уруниб кўришади. Ўз навбатида Кэйхилл “аристократлар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб жамоасини алмаштиришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Кэйхилл жорий мавсум “Челси” сафида бор йўғи 7та ўйинда майдонга тушган холос. Унинг лондонликлар билан шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Минбар

Барча блоглар