А Серия. "Интер" "Жузеппа Меацца"да шарманда бўлди

Милан шаҳридаги "Жузеппе Меацца" стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Учрашувдаги ягона гол 79-дақиқада Федерико Демарко томонидан киритилди.

Бу "неррадзуррилар" учун мавсумдаги иккинчи мағлубият бўлди. Лучано Спалетти шогирдлари 1-турда "Сассуоло"га имкониятни бой берган эдилар.

"Парма" эс мавсумдаги дастлабки ғалабасини айнан бугун киритди. Улар "Интер"га қарши ўйин олдидан турнир жадвалида 18-ўринда бораётган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!