А Серия. "Милан" ниҳоят ўзининг ғалабасиз сериясига барҳам берди
Ҳозиргина Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган "Милан" ҳамда СПАЛ жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Сан-Сиро" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.
Шу тариқа, "россонерилар"нинг сўнгги беш беллашувдаги илк ғалабасини қўлга киритишди. Жамо ҳисобида 31 очко мавжуд ва илк даврани 5-ўринда якунлади. 17 очкога эга бўлган СПАЛ эса 16-поғонада қолди.
Милан
| А Серия 19-тур 30/12/2018, 00:30
2 :1 ![]() Тугади | Спал
|
Стадион: San Siro 48070 томошабин Бош ҳакам: Rosario Abisso |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар