А Серия. “Милан” яна очко йўқотди ва 14-ўринга тушиб кетди

Италия чемпионати 6-турида “Милан” жамоаси сафарда “Эмполи” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Курашларга бой кечган беллашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Капецци ўз дарвозасини ишғол қилиб, миланликларнинг ҳисобда олдинга чиқишига сабабчи бўлди.

71-дақиқада эса Капуто 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни теглаштирди. Учрашув охиригача 1:1 ҳисоби сақланиб қолди.

Мазкур турдан кейин “Милан” 5 та учрашув ўтказган ҳолда 6 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.

Эмполи – Милан 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 10, автогол Капецци, 1:1 – 71, пенальти Капуто.

Эмполи – Терраччано, Ди Лоренцо, Сильвестре, Майетта, Весели, Беннасер, Капецци (Расмуссен, 75), Крунич, Траоре (Бриги, 81), Капуто, ла Гумина (Мчедлидзе, 65).

Милан – Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Романьоли, Лаксальт, Кессиэ (Бакайоко, 78), Биглия, Бонавентура, Сусо, Борини (Кутроне, 73), Чалханоглу (Кастильехо, 73).

Огоҳлантиришлар: Калабрия (45), Майетта (53), Капецци (54), Лаксальт (83).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!