А Серия. "Наполи" "Парма" дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди

"Эннио Тардини" стадионида кечган учрашувда неаполликлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Пётр Зелиньски, Аркадиуш Милик (2 та) ва Адам Уналар муаллифлик қилди.

Бугунги муваффақият натижасида Карло Анчелотти шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 56 тага етди ва жамоа турнир жадвалида ҳамон 2-ўринда бормоқда. 29 очкоси бор "Парма" эса 12-поғонани эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!