А Серия. Пешқадамлар тўқнашувида ғолиб аниқланмади
Ads

Кеча шунингдек Италия А Сериясида ҳам 9-турдан ўрин олган бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди.

Шу куни мухлисларнинг эътибори шубҳасиз “Наполи” – “Интер” баҳсига қаратилган эди. Боиси бу икки клуб айни дамда турнир жадвалида 1- ва 2-ўринларда боришмоқда.

Афсуски, пешқадамлар тўқнашуви якунда 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди. Шундай бўлсада ушбу жамоалар ушбу турдан сўнг ҳам ўз ўринларини сақлаб қолишди.

“Наполи” – “Интер” 0:0 (0:0, 0:0)

21 октябрь «Сан-Паоло»

“Наполи” – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Гулям, Аллан (Рог, 76), Жоржиньо, Гамшик (Зелиньски, 72), Кальехон, Мертенс, Инсинье (Уна, 80).

“Интер” – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Нагатомо, Весино, Гальярдини, Кандрева (Жоау Канселу, 83), Валеро (Жоау Мариу, 71), Перишич, Икарди (Эдер, 87).

Огоҳлантиришлар: Миранда (66), Кулибали (90).