А Серия ва Бундеслигада видеотакрорлардан фойдаланилади
Ads

Халқаро Футбол Ассоциацияси Иттифоқи(IFAB) футболда видеотакрорлар(VAR)дан фойдаланиш тизимидан синов тариқасида фойдаланиш давом этишини маълум қилди.

Ушбу мавсумдан эътиборан Бундеслига, А Серия ва Португалия чемпионатларининг барча ўйинларида видеотакрорлардан фойдаланилади.

Польша ва Бельгида эса фақат айрим ўйинларда, Голландияда эса кубок ўйинларида видеотакрорлардан фойдаланилади.

Умумий ҳисобда жами 15 мамлакатда видеотакрорлардан фойдаланишни синаб кўрилмоқда.