А Сериянинг икки юлдуз футболчиси “Реал”га 230 млн еврога тушиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби мавсумлар оралиғида “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични ҳамда “Рома” дарвозабони Алиссонни харид қилмоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби”нинг Алиссон трансфери борасида 60 млн евролик таклифини рад этган римликлар 25 ёшли бразилиялик посбон учун 80 млн евро талаб қилишмоқда.

Ўз навбатида Римнинг бошқа бир клуби – “Лацио” эса 23 ёшли сербиялик футболчисини 150 млн еврога баҳоламоқда.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, агар “Реал” ушбу икки футболчини сотиб олишни истаса, камида 230 млн евро сарфлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!