А ва B Про-лигада иштирок этувчи жамоалар маълум, қуръа 23 март куни ташланади

Даставвал эълон қилинганидек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” клублари А Про-лигада иштирок этади. Улар қаторида эътироф этилган “Орол” клуби эса А Про-лигада эмас, балки B Про-лигада қатнашиш ниятида эканини маълум қилди.

Нукусликлар бу борада ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишди. Айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. А Про-лигада бўш қолаётган “Орол” жамоасининг ўрни ҳам ПФЛ кубоги-2019 финалчиси билан тўлдириладиган бўлди. Натижада мусобақа финалига йўл олган “Оқ-тепа” ва “Ифтихор” жамоалари А Про-лига 2019да иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.  

Қайд этиш жоиз, 22 март куни ПФЛ кубогида финал учрашуви ўтказилади. 23 март санасига эса А ва B Про-лигалари учун қуръа ташлаш маросими режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!