Абрамович Азарни олиб қолиш учун 200 миллион евро сарфлайди

 

"Челси" етакчиси Эден Азар ёзда Мадриднинг "Реал" жамоасига кўчиб ўтишни истамоқда. Ўз навбатида мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам бельгиялик ярим ҳимоячини трансферлар рўйхатида биринчи қаторга ёзиб қўйган.

"Челси" хўжайини Роман Абрамович Азарни олиб қолиш учун 200 миллион евро сарфлайдиган бўлди. Бу маблағ эвазига Лондон клуби ўз таркибини кучайтириш орқали Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчи.

Азарнинг "Реал"га ўтишидан бош мақсад Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишдир. Бельгиялик футболчи бу истагини "Реал" орқали амалга ошиши ҳақиқатга яқин эканини таъкидлаган.

"Челси" мураббийлари клуб хўжайини ажратган маблағ эвазига таркибга Хамес Родригес, Ромелу Лукаку, Альваро Морато ва Тьемуэ Бакайоко каби суперфутболчиларни олиб келмоқчи.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!